Мазкур Фойдаланувчи келишуви (кейинги ўринларда - Келишув) "Авангард" Масъулияти чекланган жамият, кейинги ўринларда "Сайт Маъмури" деб номланувчи, ва сайтда (кейинги ўринларда - Сайт) рўйхатдан ўтгандан кейин сайтнинг фойдаланувчиси бўлиб қолувчи ҳар қандай шахс, кейинги ўринларда "Фойдаланувчи" деб номланувчи, кейинчалик Келишув матни бўйича биргаликда "Томонлар", алоҳида бўйича эса - "Томон" деб номланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб беради. Россия Федерациясининг Фуқаролик кодексининг 435-моддаси ва 437-модданинг 2-бандига мувофиқ, мазкур Фойдаланувчи келишуви оферта деб тан олинади. Сайт хусусий ресурс ҳисобланади ва сайт Маъмури томонидан белгилаб бериладиган сиёсатга мувофиқ бошқарилади. Сайтда рўйхатдан ўтган Фойдаланувчи ушбу Келишувни ўқиганлигини, ўз ҳуқуқларини, мажбуриятларини, шартларни ва ушбу ҳужжатда сақланувчи низомларни тушунганлигини тасдиқлайди. Мазкур офертани акцепти йўли билан тузилувчи мазкур Келишув, икки томонлама имзолашни талаб этмайди ва электрон кўринишда ҳақиқийдир. Фойдаланувчи келишуви Сайтда рўйхатдан ўтиш йўли билан унинг шартлари билан Фойдаланувчининг розилиги баён этилган пайтдан бошлаб кучга киради.
1. АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР
Мазкур Келишувнинг мақсадларида қуйида келтирилган атамалар қуйидаги мақсадлар учун қўлланилади:
1.1. Сайт - www.lang-land.com манзили бўйича Интернет тармоғида сайт Маъмурининг дастурий-аппарат воситаларининг йиғиндиси.
1.2. Ўқувчи (Ўқитилувчи) - Сайтда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган ва Ўқитувчи (Репетитор) томонидан кўрсатилувчи маслаҳат хизматларини олиш мақсадида Сайтнинг хизматларига кириш рухсати учун қайд ёзувини олган Фойдаланувчи.
1.3. Ўқитувчи (Репетитор) - Сайтда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган ва Ўқувчилар учун маслаҳат хизматларини тақдим этиш мақсадида Сайтнинг хизматларига кириш рухсати учун қайд ёзувини олган Фойдаланувчи.
1.4. Маслаҳат хизматлари - Ўқитувчининг ихтисослиги доирасида масалаларнинг кенг доираси бўйича Фойдаланувчиларга маслаҳатлар беришдаги унинг фаолияти.
1.5. Профиль/Аккаунт/Шахсий кабинет - Сайтда жойлаштирилган ва Фойдаланувчи ҳақида маълумотларни сақловчи Фойдаланувчининг шахсий саҳифаси.
1.6. Тариф/Обуна - Сайт ресурсларига Ўқитувчининг киришга рухсатни тақдим этиш учун тўлов ставкаси.
1.7. Фойдаланувчилар базаси - Сайтда жойлаштирилган Ўқитилувчилар ва Ўқитувчиларнинг Профилларининг йиғиндиси.
1.8. Фойдаланувчининг индентифакацион маълумотлари (индентификацион маълумотлар) - сайтда рўйхатдан ўтишда Фойдаланувчига хабар қилинган ва сайт Маъмури томонидан қабул қилинган Сайтнинг ахборот ресурсларига кириш учун рўйхатдан ўтгандан кейин киритилиши зарур бўлган исм (логин) ва пароль.
1.9. Тўлов тизимлари - сайт Маъмури иштирокисиз Ўқитувчи ва Ўқувчи, ҳамда Ўқитувчи ва сайт Маъмури ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жалб қилинган, Сайтда номлари айтиб ўтилган тўлов сервислари.
2. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ
2.1. Сайт Маъмури Фойдаланувчига сайт ресурсларидан ва унда жойлаштирилган график, матнли ва бошқа материаллардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш мажбуриятини олади, Фойдаланувчи эса мазкур Келишувнинг шартларига ва Сайтдан фойдаланишнинг бошқа шартларига риоя қилишга мажбуриятни олади.
2.2. Сайт Маъмури Ўқитувчилар ва Ўқувчиларнинг Фойдаланувчилар базасига Фойдаланувчиларнинг киришига рухсатни тақдим этиш, Сайтда Профильни жойлаштириш имкониятини тақдим этиш, ҳамда бошқа, жумладан пуллик хизматларни тақдим этиш йўли билан Сайт ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим қилади.
2.3. Сайт Маъмурияти Сайтнинг тақдим этилувчи ресурсларига доимий ёки сўзсиз киришни кафолатламайди. Сайтнинг фаолият юритиши сайт Маъмуриятининг имкониятлари ва ресурсларидан ташқарига чиқувчи, енгиб бўлмас кучлар ва бошқа омилларнинг таъсири билан бузилган бўлиши мумкин.
2.4. Сайт Маъмури Фойдаланувчининг ўзи ҳақидаги маълуомтларни мустақил нашр қилиш имконини Фойдаланувчига тақдим этади. Сайт Маъмури Фойдаланувчиларнинг Профилларини модерация қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
2.5. Мазкур Келишувдаги ҳеч нарса сайт Маъмури ва Фойдаланувчи ўртасида ўртоқлик муносабатлари, ҳамкорликдаги фаолият бўйича муносабатлар, шахсий ёнлаш муносабатлари, ёки ушбу Келишувда тўғридан-тўғри кўзда тутилмаган бирон бир бошқа муносабатларни ўрнатиш каби тушунилиши мумкин эмас.
2.6. Сайтда Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш бепул.
2.7. Мазкур Келишувни тузишда Фойдаланувчилар сайт Маъмури Ўқитувчилар томонидан тақдим этилаётган маслаҳат хизматларини сифатини назоратини амалга оширмаётганлиги ҳақида хабардор қилинганлар ва ушбу билан розилик билдирадилар. Сайт Маъмури Ўқитувчи томонидан тақдим этилаётган унинг маълумоти, иш жойи, малакали ихтисослиги даражаси ва Сайтда Ўқитувчи томонидан жойлаштирилувчи бошқа маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб бермайди ва текширмайди. Сайт Маъмури Ўқувчи ва Ўқитувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни назорат қилмайди ва уларга жавоб бермайди.
2.8. Мазкур Келишув Сайтда рўйхатдан ўтишнинг барча мажбурий босқичларини Фойдаланувчи томонидан ўтилган пайтдан бошлаб кучга киради.
3. ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
3.1. Сайтнинг ресурсларига тўғри кириш учун, Фойдаланувчининг асбоб-ускуналари Сайтда кўрсатилган минимал техник талабларга жавоб бериши керак.
3.2. Сайтнинг ресурсларидан фойдаланиш мақсадида, Фойдаланувчи Сайтда мажбурий рўйхатдан ўтиш муолажасидан ўтиши керак. Бунда Ўқитувчилар ва Ўқувчилар учун рўйхатдан ўтиш шакллари фарқланади.
3.3. Рўйхатдан ўтиш муолажасини якунлаш бўйича Фойдаланувчи Профил (Шахсий кабинет) эгаси бўлиб қолади, у Фойдаланувчининг ушбу Профилидан Сайтда қилинган барча нарсалар учун масъулиятни олиб боришини англатади.
3.4. Сайт билан ишлашни бошлаш учун Фойдаланувчи ўзининг идентификация маълумотларини (авторизация саҳифасида логин ва парольни киритиши) ёки ижтимоий тармоқ орқали авторизациядан ўтиши керак.
3.5. Сайт ресурсларидан фойдаланишни бошлаш учун Фойдаланувчи мазкур Келишувнинг шартларига ва сайтда жойлаштирилган бошқа маълумотларга биноан обунани харид қилиши керак.
3.6. Ўқитувчи, маслаҳат хизматларини тақдим этишни бошлаш учун ўз Профилига ўзининг ихтисосликлари ҳақидаги маълумотларни қўшиши ва зарурат бўлганида ўз Профилида маълумоти ҳақидаги маълумотларни, ихтисослиги ва унинг малакали тайёргарлигини даражасини тасдиқловчи бошқа маълумотларни жойлаштириши керак.
3.7. Сайт Маъмури Ўқитувчи томонидан умумий эришимли маълумот сифатида тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини кафолатламайди.
3.8. Маслаҳат хизматларини олиш учун, Ўқувчи Ўқитучини танлаши ва Ўқитувчининг Сайтдаги жадвалида маслаҳатларнинг ўтказилиш санасини ва вақтини банд қилиб қўйиши керак.
3.9. Жадвалда кўрсатилган сана ва вақтда Ўқувчи и у томонидан танланган Ўқитувчи Интернет тармоғига уланган ва Сайтдан авторизациядан ўтган бўлишлари керак.
3.10. Жадвалда кўрсатилган муддатда Сайтга уланиш имконияти бўлмаганида, Ўқитувчи ёки Ўқувчи жадвалда белгиланган вақтдан камида 1 (бир) соат олдин бир-бирларини маслаҳат ўтказилиш имкониятлари йўқлиги сабаблари ҳақида хабардор қилишлари керак.
3.11. Ўқувчи ёки Ўқитувчининг жадвалда ўрнатилган вақтда сайтда йўқлиги муносабати билан вужудга келган низоли ҳолатларда, вужудга келган низо сайт Маъмуриятини жалб қилмаган ҳолда мустақил Ўқувчи ва Ўқитувчи ўртасида ҳал этилади.
3.12. Маслаҳатнинг давомийлиги академик соатларда ҳисобланади. Бир академик соат 45 (қирқ беш) минутга тенг.
3.13. Маслаҳатнинг умумий вақти академик соат билан чегараланмайди. Фойдаланувчилар ўзаро келишув бўйича академик соатгача қандай бўлса, академик соат якунланиши бўйича ҳам худди шундай исталган вақт маслаҳатни тўхтатишлари мумкин.
3.14. Сайт Маъмури Ўқитувчининг маслаҳатлари сифатига ёки бошқа номалакали ҳаракатларига бир неча марта шикоятлар тушиш ҳолатида Ўқитувчининг Профилини ўчириб юборишга ҳақли.
3.15. Маслаҳат хизмати Ўқитувчи томонидан маслаҳатлар ўтказилганидан сўнг ва унинг Ўқувчи томонидан ўрнатилган тартибда тўловларни амалга оширгандан кейин ўрнатилган тарзда кўрсатилган деб ҳисобланади.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Сайт Маъмури қуйидагиларга мажбур:
4.1.1. Фойдаланувчига Сайт ресурсларига кириш рухсатини тақдим этиш.
4.1.2. Сайтнинг сифати ва тўғри ишлаши устидан кузатиш.
4.1.3. Фойдаланувчи томонидан қабул қилинувчи ёки юборилувчи Интернет тармоғидаги маълумотларнинг, ҳамда унинг идентификацион маълумотларининг махфийлигини таъминлаш учун умумқабул қилинган техник ва ташкилий чораларни кўриши.
4.1.4. Сайтнинг техник ишлаши ва унга жойлаштирилган маълумотлар бўйича, Сайтда кўрсатилган қайта алоқа шакллари бўйича техник ахборот ва маслаҳат кузатиб борилишини ўтказиши.
4.2. Сайт Маъмури қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.2.1. Ҳар қандай вақт ўз ихтиёри билан сабабларни тушунтиришларсиз Фойдаланувчига Сайтда қайд маълумотларини яратишда рад жавобини бериши. Фойдаланувчининг қонунга зид ҳаракатларини аниқлаш ёки фош қилиш ҳолатида Россия Федерациясининг ҳуқуқ-тартибот органларига Фойдаланувчи ҳақида маълумотларни узатиши.
4.2.2. Бир томонлама тартибда ўзгаришлар кучга киргунига қадар камида 5 (беш) кун олдин Сайтда ўзгаришларнинг маълумотларини нашр қилиш билан Келишув шартларини ўзгартирилишини амалга ошириши. Янги шартларнинг кучга киргандан кейин Сайт ресурсларидан фойдаланишни давом эттириш Фойдаланувчининг янги шартлар билан розилиги ва оферта акцепти йўли билан мазкур Келишувга Қўшимча келишув тузилиши каби кўрилади, бунда Қўшимча келишувнинг ёзма кўринишда тузилиши талаб этилмайди.
4.2.3. Фойдаланувчининг идентификацион маълумотлари охирги томонидан йўқотилган ёки учинчи шахсларга маълум бўлиб қолганлиги ҳақида асосланган тахминларнинг пайдо бўлиши ёки аризанинг киритилиши ҳолатида, бир томонлама тартибда Сайтга кириш учун идентификацион маълумотларни Фойдаланувчини телефон ёки электрон почта орқали мажбурий хабардор қилиш билан ўзгартириш.
4.2.4. Мазкур Келишув билан назарда тутилган тартибларда ва шартларда, ҳамда Сайтда жойлаштирилган бошқа шартларга мувофиқ Ўқитувчилардан Сайтдан фойдаланганлиги учун тўловларни ундириш.
4.2.5. Ўқитувчиларнинг рейтингини юритиш ва рейтинги паст Ўқитувчиларнинг Прфилларини блокировка қилиш.
4.2.6. Маркетинг акцияларини Сайтда бундай акцияларни шартлари ва амал қилиш муддатлари ҳақида, ҳамда бошқа ахборот жўнатмаларини ўтказиш билан, маълумотларни нашр қилиш билан ўтказиш.
4.2.7. Сайтдан ҳар қандай реклама маълумотларини жойлаштириш. Реклама материалларининг таркиби учун тўлиқ жавобгарликни реклама берувчи ўз зиммасига олади.
4.2.8. Ўқитувчи томонидан маслаҳатларни юритиш тартибини ҳар қандай босқичда текшириш.
4.2.9. Ўқувчининг Ўқтувчи билан суҳбатларини ёзиб олинишини амалга ошириш.
4.2.10. Сайтда маълумотларни таҳрирлаш ва ўчириб юбориш, ушбу Келишувни бузаётган Фойдаланувчиларни блоклаш.
4.2.11. Сайт Маъмарининг фаолиятига тааллуқли бўлмаган саволлар бўйича қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассисларига Фойдаланувчининг абонентлик рақамидан бир неча марта мурожаат қилиш ҳолатида фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига Фойдаланувчининг бир томонлама тартибда кириш ҳуқуқини чеклаш.
4.2.12. Ўқитувчи томонидан обунанинг муддатини узайтирмаслик ҳолатида Ўқитувчига Сайтнинг пуллик бўлимларига киришни тўхтатиб қўйиш.
4.2.13. Янгилаш ёки профилактика ишларини ўтказиш мақсадида Сайт ишини тўхтатиб туриш, бу ҳақда Фойдаланувчини огоҳлантириб, агар техник тарафдан бу имкониятларни тақдим этаётган бўлса.
4.3. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
4.3.1. Мазкур Келишувнинг барча шартларини, Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигини талабларини ва Интернет тармоғини умумқабул қилинган меъёрларини қўлланилишига доир риоя қилиш ва бажариш.
4.3.2. Сайтнинг ахборот ресурсларига ўз вақтида киришни тақдим этиш учун сайт Маъмурига зарур бўлган ҳаққоний маълумотларни, жумладан Фойдаланувчи томонидан ишлатилувчи аниқ ва ҳақиқий электрон почта манзилларини тақдим этиш.
4.3.3. Сайтга ва/ёки учинчи шахсларга зиён етказиши учун келажакда қўлланилиши мумкин бўлган Профилларни яратмаслик.
4.3.4. Сайтда учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқларини бузувчи, туҳмат, ҳақорат, ҳамда нафрат, дискриминация, террор, зўравонликни ва ҳоказоларни тарғибот қилувчи маълумотларни нашр қилмаслик.
4.3.5. Сайтнинг пуллик бўлимларини ва Сайтда кўрсатилмаган бошқа пуллик хизматларни муҳокама қилмаслик, сайт Маъмурининг розилигисиз контакт маълумотлар билан алмашиш ва бегона ресурсларни реклама қилмаслик. Келишувнинг ушбу банди таъсири остига Сайтда маслаҳатларни тўғри ва тўлақонли ўтказилиши учун зарур бўлган бундай маълумотлар ва контактлар билан алмашиш тааллуқли бўлмайди.
4.3.6. Сайт Маъмурининг олдиндан рухсатисиз Сайтнинг интернет-саҳифаларидан исталганида сақланувчи маълумотларни тижорат ёки бошқа мақсадларда қўлламаслик, нусха кўчирмаслик, тарқатмаслик, баён этмаслик.
4.3.7. Учинчи шахсларнинг кўрсатилган маълумотларига киришни истисно қилмайдиган шартларда бириктирилган идентификацион маълумотларни сақлаш. Фойдаланувчининг идентификацион маълумотларини қўллаш билан Сайтда амалга ошрилиган ҳар қандай ҳаракатлар Фойдаланувчининг ўзи томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади.
4.3.8. Келишувнинг шартларини бошқа Фойдаланувчилар томонидан қасддан бузилишларининг унга маълум бўлган ҳолатлари ҳақида сайт Маъмурини хабардор қилиш, ҳаттоки агар бундай бузилишлар Фойдаланувчининг ўзини ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига бевосита ёки билвосита тааллуқли бўлмаса ҳам.
4.4. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.4.1. Сайтдан ва унда жойлаштирилган маълумотлардан мақсадли мақсадлар бўйича қўллаш.
4.4.2. Сайт Маъмурини хабардор этмасдан парольни мустақил ўзгартириш.
4.4.3. Мазкур Келишувнинг унинг амал қилишининг исталган даврида бекор қилиш.
5. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
5.1. Ўқитувчининг Сайтни хизматларидан фойдаланишга тўлиқ кириши учун, Ўқитувчига танланган тариф билан мувофиқликда ўзининг Шахсий ҳисобига тўлов ўтказиш (Обунани харид қилиш) зарур.
5.2. Шахсий ҳисобга тушумлар ҳақидаги маълумот тўлов киритилган пайтдан 24 (йигирма тўрт) соат давомида Ўқитувчининг Профилида акс эттирилади.
5.3. Тарифлар ҳақидаги маълумот Ўқитувчининг шахсий кабинетида Сайтнинг "Обуна" саҳифасида акс эттирилади.
5.5. Ўқитувчи учун обунанинг тариф режасидан ҳар бирини амал қилиш муддати обунанинг ўз тариф режаси билан чегараланади. Обунанинг тариф режаси ҳақидаги маълумот сайт Маъмури томонидан Сайтнинг мувофиқ бўлимига жойлаштирилади.
5.6. Тариф режасининг амал қилиш муддатини узайтириш дастлаб амал қилувчи тариф режасининг амал қилиш муддатини тугагунига қадар Шахсий ҳисобини мувофиқ тўлдириш билан худди ўша ёки бошқа танланган тариф режасини тайинлаш далили ҳисобланади. Узайтириш муддати янги танланган тариф режаси муддатига тенг ва Шахсий ҳисобни зарур бўлган қийматга тўлидириш пайтидан ҳисобланади.
5.7. Сайт Маъмури томонидан бир томонлама тартибда тариф режалари ўзгартирилиши, фақат тариф режалари ҳақидаги маълумотнинг таркибини ўзгартириш йўли билан Сайтда бевосита Ўқитувчини бу ҳақда хабардор қилиш шарти билан мумкин, бундай ўзгаришлар ҳиқади махсус хабарномалар талаб этилмайди. Тариф режаларини ўзгартириш нархларни ўзгартириш ҳақида хабар қилгунга қадар Ўқитувчи томонидан тўланган ва буюртма берилган амал қилувчи тариф режаларининг нархини қайта ҳисоб-китоб қилинишига олиб келмайди.
5.8. Тўлов Ўқитувчининг ихтиёри бўйича Сайтда кўрсатилган ҳар қандай усуллардан бирида Ўқитувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
5.9. Келишув бекор қилинганида, Ўқитувчи томонидан амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди, сайт Маъмури айби билан Сайт ресурсларига киришни тақдим этиш имконияти бўлмаган тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно, ушбу ҳолатда пул маблағларининг қайтарилиши бундай талаб олинган пайтдан бошлаб 30 (ўттиз) календар кунлар давомида Ўқитувчининг ёзма талабномси асосида, фақат сайт Маъмурининг ушбу талаб билан рози бўлганида амалга оширилади. Пул маблағларини қайтариш усули Ўқитувчи билан қўшимча келишиб олинади.
6. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
6.1. Фойдаланувчилар Сайтда "Махфийлик сиёсати" саҳифасида (http://lang-land.com/app.php/privacy.html) жойлаштирилган Махфийлик сиёсати билан танишиб чиқиш ва унга риоя этиш мажбуриятини оладилар.
7. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
7.1. Сайтнинг дизайни ва дастурий коди, сайт Маъмури томонидан амалга оширилувчи ва у томонидан Сайтда жойлаштирилувчи (Фойдаланувчи учун кўринувчан бўлганидек, қонуний қандай бўлса, ноқонуний бўлмаган махсус ҳаракатларни бажаришсиз кўринмайдиган) Сайтнинг ахбороти, график, аудио, видео, фото ва бошқача тўлдирилиши, сайт Маъмурининг ва Сайт ёки унинг таркибидаги кўрсатиб ўтилган интеллектуал мулк объектларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи сайт Маъмури билан келишувни имзоланган мулкнинг бошқа ҳуқуқий эгаларининг интеллектуал мулки ҳисобланади ва Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўриқланади. Интеллектуал мулкнинг ҳеч қандай объектлари, ҳамда уларга ҳуқуқларни бериб юбориш Келишув предмети ҳисобланмайди.
7.2. Сайт Маъмурининг ҳуқуқларини бузилишига олиб келган ёки интеллектуал мулк объектларига сайт Маъмурининг ҳуқуқларини бузишга йўналтирилган ҳаракатлар ва/ёки ҳаракатсизликлар Россия Федерациясининг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка олиб келади, ҳамда сайт Маъмурига Фойдаланувчининг Профилини олдиндан огоҳлантиришсиз Фойдаланувчилар Базасидан ўчириб юбориш ҳуқуқини беради.
7.3. Фойдаланувчи Сайтда жойлаштирилувчи материалларда, ҳамда Сайт орқали Фойдаланувчи томонидан узатилувчи материалларда ва Фойдаланувчининг ҳаракатлари ва/ёки ҳаракатсизликлари натижасида Сайт ёрдамида ёки орқали бирон бир бошқа усулда эришимли бўлиб қолувчи материалларда сақланувчи интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни қўллаш муносабатида мустақил жавобгарликни ўз зиммасига олади. Фойдаланувчи Сайтда жойлаштирилган ва мазкур бандда сўз юритилган материаллар билан боғлиқ бўлган мулкнинг ҳуқуқий эгалари ва/ёки муаллифлари ва/ёки ижрочилари ёки сайт Маъмурига бошқа учинчи шахсларнинг барча эҳтимолли эътирозларини мустақил тартибга солиш кафолатини беради. Сайт Маъмурига Фойдаланувчи томонидан интеллектуал мулк объектларининг Сайтда ноқонуний қўлланилиши масаласи бўйича учинчи шахслар томонидан шикоятлар, аризалар, талаблар киритилиш ҳолатида, Фойдаланувчи бундай бузилишлар натижасида ёки бундай шикоятлар киритилган тақдирда сайт Маъмурига етказилган барча зарарларни қоплаб беришга мажбуриятни ўз зиммасига олади, сайт Маъмури эса Фойдаланувчи Профилини Фойдаланувчилар Базасидан ўчириб юборишни амалга ошириб, бир томонлама тартибда мазкур Келишувни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
8. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧЛАР ҲОЛАТЛАРИ (ФОРС-МАЖОР)
8.1. Мазкур Келишув бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки ўрнатилган тарзда бажармаган Томон, агар ўрнатилган тарзда бажариш енгиб бўлмас кучлар натижасида, яъни фавқулодда ва ушбу ҳолатларда олдини олиб бўлмайдиган, имкониятсиз бўлиб қолганлигини исботлаб бермаса, жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Изоҳ: енгиб бўлмас кучлар ҳолатлари остида табиий ва об-ҳаво ҳодисалари, жанговар ҳаракатлар, оккупация, оммавий тартибсизликлар, иш ташлашлар, эпидемиялар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг таъқиқловчи чоралари, умумдавлат инқирози, Келишув бўйича мажбуриятларни бажаришга объектив тўсқинлик қилувчи давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари ва қарорлари, телекоммуникация ва энергетика тармоқларида вужудга келувчи бузилишлар, зарарли дастурларнинг таъсири, ҳамда Томонларнинг ҳар бирини дастурий ва/ёки аппарат мажмуаларига рухсатсиз киришга ёки уларни ишдан чиқаришга йўналтирилган учинчи шахсларнинг виждонсиз ҳаракатлари, Томонларнинг онгли назоратидан ташқарида бўлган, уларнинг бошланиши натижасида Томонларнинг мазкур Келишувнинг мажбуриятларини бажариш имкониятсиз бўлиб қолган бошқа ҳодисалар тушунилади.
8.2. Мазкур Келишув бўйича Томонларнинг бирон бири томонидан мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажарилиши имконсиз ҳолатларининг бошланиш вақтида, мазкур Келишув бўйича Томонлар билан мажбуриятларни бажариш муддатлари ушбу ҳолатлар давом этувчи вақтга тенг вақтга сурилади.
8.3. Форс-мажор ҳолатларга урғу бераётган Томон, бундай ҳолатлар ҳақида, уларнинг таъсирининг бошланиши ва якунланиши ва Келишув бўйича мажбуриятларни бажариш имкониятига таъсири ҳақида ёзма кўринишда бошқа томонни зудлик билан хабардор қилишга мажбур.
8.4. Агар енгиб бўлмас куч ҳолатлари 2 (икки) ойдан ортиқ муддатга таъсир этиб келаётган бўлса, исталган Томонлардан бири бирон бир зарарларни, жарималарни ва фоизларни қопламасдан мазкур Келишувни бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.
9. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
9.1. Келишувни бажармаслик ёки нотўғри бажариш учун Томонлар Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигига ва Келишувнинг шартларига мувофиқ жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.
9.2. Мазкур Келишув бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки нотўғри бажарган Томон бошқа Томонга шундай бажармаслик оқибатида келтирилган зарарларни қоплаб беришга мажбур.
9.3. Фойдаланувчи у рўйхатдан ўтиши давомида тақдим этилган барча маълумотларнинг тўлиқлигига ва ҳаққонийлигига жавобгарликни ўз зиммасига олади.
9.4. Сайт Маъмури Фойдаланувчига интернет-провайдер томонидан тақдим этилган уланиш учун жавобгар бўлмайди. Иинтернет-провайдер томонидан тақдим этилган уланишнинг бирон бир носозликлари, бузилишлари, узилишлари вужудга келган ҳолатда Фойдаланувчи сайт маъмурига эътирозлар билдирмайди ва масалани сайт Маъмури иштирокисиз тўғридан-тўғри интернет-провайдер билан тартибга келтиради.
9.5. Сайт Маъмури Сайтнинг дастурий таъминоти хатоликларни ёки коднинг бегона фрагментларини сақламаслигига кафолат бера олмайди.
9.6. Сайт Маъмури бошқа Фойдаланувчиларга нотўғри маълумотларни хабар бериш натижасида, ҳамда бошқа Фойдаланувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) оқибатида Фойдаланувчига етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Сайт Маъмури Фойдаланувчиларнинг Профилларида сақланувчи маълумотлар ҳаққоний ва тўлиқ ҳисобланишига кафолат бермайди.
9.7. Сайт Маъмури Фойдаланувчининг идентификацион маълумотларини учинчи шахслар томонидан рухсатсиз қўлланилиши, ҳамда Сайт ресурсларига учинчи шахсларнинг рухсат этилмаган кириши сабаби бўйича вужудга келган ҳар қандай зарарлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
9.8. Фойдаланувчи Сайтда жойлаштирилган маълумот ушбу маълумотни ўз ихтиёри билан Россия Федерациясининг турли минтақаларида ва унинг ташқарисида шахсларнинг кенг доирасига тақдим этиш тамойиллари асосида сайт Маъмури томонидан тўпланади ва ушбу шахсларга, жумладан, телефон ва факсимил алоқа ёрдамида узатилади, бу маълумотларни узатиш ва қабул қилишда эҳтимолли техник хатоликларни, ва, оқибатда - Сайтда жойлаштирилган алоҳида ахборотларнинг (маълумотларнинг) эҳтимолли нотўғрилигини (долзарб эмаслигини) назарда тутади. Фойдаланувчи шу каби алоҳида техник хатоликлар вужудга келиши сайт Маъмурининг айби бўйича эмас ва сайт Маъмури улар учун жавобгар бўлмайди.
9.9. Фойдаланувчи Сайт ресурслари билан ишлаш натижасида у томондан олинган маълумотларни ўзининг ихтиёри бўйича қўллайди ва бундай қўллашнинг эҳтимолли самарасизлиги ёки ушбу маълумотни қўлламаслиги учун сайт Маъмури жавобгар бўлмайди.
9.10. Сайт Маъмури Фойдаланувчининг солиқ агенти ҳисобланмайди, балки Ўқувчилар ва Ўқитувчиларнинг мулоқоти учун майдончани тақдим этади, ва Фойдаланувчиларнинг ўзлари солиқ ва бошқа назорат органлари билан ўзаро муносабатлар учун жавобгар бўладилар.
10. ТОРТИШУВЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
10.1. Фойдаланувчи томонидан саволлар ва эътирозлар вужудга келиш ҳолатида у Сайтда кўрсатилган телефон орқали сайт Маъмурининг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожат қилиши, support@lang-land.com электрон почта манзили бўйича мурожаат ёзиши ёки Сайтда кўрсатилган бошқа усул билан сайт Маъмури билан боғланиши мумкин.
10.2. Томонлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган барча тортишувлар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
10.3. Тортишувларни ҳал қилишнинг шикоят тартиби мажбурий. Фойдаланувчи томонидан вужудга келган ва сайт Маъмури манзилига юборилган барча тортишувлар, шикоятлар ва келишмовчиликлар учун тортишувларни тартибга солишнинг мажбурий судгача тартиби ўрнатилган. Сайт Маъмури томонидан хизматларни сифатсиз тақдим этилишига нисбатан Фойдаланувчининг шикоятлари сайт Маъмури томонидан фақат ёзма равишда ва Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
10.4. Интернет тармоғидан ва хусусан Сайтдан фойдаланишда Фойдаланувчининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида унинг айбини аниқлашдаги техник масалаларни ҳал қилиш учун, сайт Маъмури экспертлар сифатида ваколатли ташкилотларни мустақил жалб қилишга ҳақли. Фойдаланувчининг айбини аниқлаш ҳолатида охиргиси экспертиза ўтказиш учун харажатларни қоплаб беришга мажбур.
10.5. Музокаралар жараёнида келишувга эришилмаган тортишувли саволлар Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги томонидан ўрнатилган тартибда сайт Маъмурининг жойлашув жойи (рўйхатдан ўтиш жойи) бўйича судда ҳал этилади.
11. ЯКУНИЙ ҲОЛАТЛАР
11.1. Томонлар электрон шаклда тузилган ҳужжатларни оддий ёзма шаклдаги мувофиқ ҳужжатлар деб тан оладилар.
11.2. Мазкур Келишувга Россия Федерациясининг ҳуқуқи қўлланилади. Мазкур Келишув билан тартибга солинмаган барча масалалар бўйича Томонлар Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги билан раҳбарлик қиладилар.
11.3. Мазкур Келишувнинг бирон бир шартларининг ҳақиқий эмаслигида ёки унинг Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигига зид келишида, мазкур Келишув қолган қисмида агарда у ушбу шартни сақламагандаги каби амал қилишни давом эттиради.
11.4. Мазкур Келишувни нашр қилингунига қадар рўйхатдан ўтган Фойдаланувчилар Келишув сайтда нашр қилинган пайтдан бошлаб унинг барча шартларини қабул қилган ҳисобланади.
11.5. Сайт Маъмури Фойдаланувчини келишувни бекор қилиш ҳақида камида 3 (уч) кун олдин хабардор қилиб мазкур Келишувни ҳар қандай пайт бекор қилишга ҳақли, мазкур Келишув ёки Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги билан бевосита назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
11.6. Фойдаланувчи исталган пайт мазкур Келишувни бекор қилишга ҳақли.
11.7. Сайтда жойлаштирилган ҳужжатлар ва улар билан боғлиқ график тасвирлар ўз ичига ноаниқликлар ёки орфографик хатоликларни олишлари мумкин. Тўғирлашлар даврий киритиб борилади.
11.8. Келишувда, агар бошқаси бевосита контекстдан келиб чиқмаса:
– "мақолаларга" ва "бандларга" ҳаволалар Келишувнинг мақолаларига ва бандларига ҳаволалардир, агар Келишув матнида бошқаси бевосита кўрсатилмаган бўлса; – Мақолаларнинг сарлавҳалари мутлақо қулайлик учун келтирилган ва Келишувни шарҳлашда эътиборга олиниши керак эмас.11.9. Мазкур Келишувни тузиб, Фойдаланувчи ўз ҳаракатларининг маъносини англаб етади ва уларни бошқаришга қодир, англашилмовчиликлар, алдовлар, зўравонлик, таҳдидлар остида эмас. Келишув Фойдаланувчи билан ихтиёрий, Фойдаланувчига Келишувнинг шартлари тушунарли бўлиб, олдиндан тўлиқ танишиш билан тузилган.
11.10. Фойдаланувчининг ёзма талаби бўйича сайт Маъмури мазкур Келишувни қоғоз ташувчисида расмийлаштириши мумкин. Ушбу ҳақда Фойдаланувчининг ёзма талаби сайт Маъмурига support@lang-land.com электрон почта манзили бўйича етказиб берилган бўлиши керак.
12. САЙТ МАЪМУРИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
«Авангард» МЧЖ
ОГРН 1117746422705
СТИР 7722748133
КПП 772201001
ОКАТО 45290578000