Махфийлик сиёсати

Lang-land МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Биз Сайтимизнинг фойдаланувчилари томонидан тақдим этилган шахсий характердаги маълумотларни ҳурмат қиламиз ва уларнинг маълумотларини махфийлигини таъминлашга ҳаракат қиламиз. www.lang-land.com сайтида рўйхатдан ўтиб, Фойдаланувчи Фойдаланувчи келишуви шартлари, ҳамда мазкур Махфийлик сиёсатининг шартлари билан ўз розилигини тасдиқлайди.

1. Маълумотларни тўплаш

1.1. Махфий маълумот сифатида сайт Маъмури Фойдаланувчининг Сайтда рўйхатдан ўтишида киритилган маълумотларни ва ошкор этилиши Фойдаланувчига зарар келтириши мумкин бўлган бошқа маълумотларни кўздан кечиради.

1.2. Ўз маълумотларини Сайтда жойлаштириб, Фойдаланувчи буни ўз ихтиёри билан қилаётганини, ҳамда у ўз ихтиёри билан уларни ишлов берилиши учун сайт Маъмурига тақдим этаётганлигини тасдиқлайди.

1.3. Сайт маъмури фақат Фойдаланувчи Сайтда ўзи томонидан жойлаштирилган ўша маълумотларга ишлов беради. Фойдаланувчининг маълумотларига Сайтнинг дастур-аппарат ва техник воситалари ёрдамида ишлов берилади.

1.4. Фойдаланувчи маълумотларига уларнинг Сайтга жойлаштирилиш муддати давомида сайт Маъмури томонидан ишлов берилади. 

2. Маълумотлардан фойдаланиш

2.1. Сайт Маъмури Фойдаланувчининг қуйидаги кўринишдаги маълумотларини олиши, сақлаши ва улардан фойдаланиши мумкин:

•  Фойдаланувчининг копьютери ҳақидаги маълумотларни (IP-манзили, географик жойлашуви, браузер русуми, операцион тизими ва ҳоказо);
•  Ўқувчи ёки Ўқитувчининг рўйхатдан ўтказишда/қайд ёзувини яратишда Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар;
• Фойдаланувчи томонидан Сайтга ташриф буюриш ҳақидаги маълумот(ташриф тез-тезлиги ва давомийлиги, кириш вақти, сайтда амалга оширилган ҳаракатлар);
•  Сайтда Фойдаланувчининг ҳар қандай фаолиятининг қайд ёзувлари (жумладан хусусий сессиялар, анжуманлар ва ҳоказо).

2.2. Сайт Маъмури қуйидаги мақсадларда Фойдаланувчидан олинган маълуомтларни олиши ва улардан фойдаланиши мумкин:

•  Сайтда Фойдаланувчининг рўйхатдан ўтиши учун;
•  Фойдаланувчи олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш учун;
•  Сайт ишини баҳолаш ва таҳлил қилиш учун;
•  Фойдаланувчиларга Сайт сервисларидан фойдаланиш  имкониятларини тақдим этиш учун;
•  Сайтни бошқариш учун;
• Сайтнинг ва унинг сервисларини такомиллаштириш учун;
• Сайтдан фойдаланиш статистикасини кузатиб бориш учун;
• Фойдаланувчилар билан қайта алоқани қўллаб туриш учун;
• Сайт ташрифчилари ҳақидаги статистик маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш учун;

3. Фойдаланувчилик маълумотларини хавфсизлиги

3.1. Сайт Маъмури қуйидаги мақсадлар учун маълумотларнинг махфийлик хавфсизлигини таъминлайди: маълумотларни сизиб кетиши, ўғирланиши, бузилиши, қалбакилаштирилишини олдини олиш, маълумотларни йўқ қилиш, бузиш, блоклаш бўйича ноқонуний ҳаракатларни  олдини олиш, шахсий сирни ва маълумотлар махфийлигини сақлаш ҳуқуқларини ҳимоялаш.

3.2. Сайт Маъмури Сайт ишида бузилиш, вирус ёки хакерлик ҳужуми, техник носозликлар ва бошқа ҳолатлар натижасида Фойдаланувчи маълумотлари бошқа шахсларга ҳам эришимли бўлиб қолишини истисно қилмайди. Фойдаланувчи буни тушунади ва ушбу муносабат билан сайт Маъмурига даъволар тақдим этмаслиги билан розилик билдириб, у ўз маълумотларини умумэришимли қилишини ҳисобга олади.

3.3. Махфий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун сайт Маъмури томонидан маълумотларни ҳимоялашнинг замонавий усуллари қўлланилади.

3.4. Фойдаланувчида унинг маълумотларининг хавфсизлиги ва учинчи шахслар томонидан улардан ноқонуний қўлланилишига шубҳа пайдо бўлиш ҳолатида, Фойдаланувчи сайт Маъмурига электрон хат юбориш орқали бу ҳақда уни дарҳол хабардор қилишга мажбуриятни олади.

4. Маълумотларни ошкор қилиш

4.1. Сайт Маъмури қуйидаги ҳолатларда Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради:

•  агар бу қонун ёки ҳуқуқ-тартибот органларининг талабларини бажариш учун зарур бўлган ҳолатда;
•  содир бўлаётган ёки бўлиши керак бўлаётган суд тергови муносабати билан ва/ёки суд органлари ва ҳуқуқ-тартибот органларининг талаби бўйича;
•  сайт Маъмурининг бузилган ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш учун;
•  ноқонуний ёки тахмин этилувчи ноқонуний фаолиятга нисбатан тергов ёки чоралар кўриш, фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида.

Махфийлик сиёсатида айтиб ўтилган ҳолатлардан ташқари, сайт Маъмури Сайтнинг Фойдаланувчиларини маълумотларини уларнинг билдирилган розиликларисиз учинчи шахсларга тақдим этмаслик мажбуриятини олади.

4.2. Агар фойдаланувчи Сайтга маълумотларни тақдим этгандан кейин унинг шахсий маълумотларидан бирон бир мақсадларда қўлланилишини истамаслик қарорини қабул қилса, Сайтнинг Фойдаланувчилари рўйхатидан ўзини чиқариб юбориши мумкин, бунинг учун Фойдаланувчи сайт Маъмури билан  support@lang-land.com манзил бўйича боғланиши зарур.

4.3. Сайт Маъмури Фойдаланувчига реклама-ахборот характердаги хабарларни юборишга ҳақли. Агар Фойдаланувчи сайт Маъмуридан жўнатмаларни олишни истамаса, у ҳар бир хабарнинг пастки қисмида жойлашган ҳаволадан фойдаланиб сайт Маъмурига электрон хат юбориши керак.

5. Махфийлик сиёсатини ўзгартириш.

5.1. Сайт Маъмури Сайтда матннинг янги русумини жойлаштириш йўли билан махфийлик сиёсатининг мазкур низомига ҳар қандай вақт ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Сайт Маъмури Фойдаланувчи ўзгаришлар билан танишиб чиққанлигига ва Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сайт Маъмури ҳимоя қилаётганлигига қониқтириш олганлигига ишонч ҳосил қилиш учун Фойдаланувчига ушбу саҳифани даврий текшириб туришни тавсия этади.

5.2. Сайт Маъмури www.lang-land.com Сайтига ҳаволалари сақлаши мумкин бўлган бегона Сайтларнинг махфийлик сиёсати учун жавобгар бўлмайди.

6. Контактлар.

6.1. Агар сизда бизнинг махфийлик сиёсатимизга нисбатан бирон бир саволлар ёки таклифлар пайдо бўлган бўлса, илтимос, биз билан support@lang-land.com манзили бўйича боғланинг.