Ўқув модуллари

Тилларни ўқитиш жараёнини максимал қулай қилиш учун, биз махсус ўқув модулларини ишлаб чиқдик, уларни ҳар бир репетитор ўзининг дарсларида қўллаши мумкин. Модуллар тузилмасида табиий психологик механизмларни имитация қилувчи ўқитишнинг анча илғор техникалари амалга оширилган. Бизнинг интерфаол услубий материалларимиз шарофати билан, ўқувчилар кўриш, фонетика, уюшган кўникмаларни ва хорижий тилларни эслаб қолишнинг бошқа усулларини фаол ривожлантиришлари мумкин. Бизнинг модулларнинг инновацион технологик базаси онлайн ўқитишнинг барча афзалликларини амалга оширишга имкон беради. Ўқитувчи ўзининг ишида нафақат матнли вазифалар ва расмлар, балки шу билан бирга ўқув аудио- ва видеоматериаллар ва ҳаттоки ўйин шаклидаги интерфаол топшириқларни ҳам қўллаши мумкин. Тайёр модулларнинг турли-туманлиги муносабати билан эса машқларнинг мураккаблик даражаси маълум ўқувчининг эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда бошланғичдан то олдинга сурилган даражагача ўзгариши мумкин.

Ҳар бир репетитор жорий педагогик вазифаларни ҳисобга олган ҳолда унга керакли бўлган кетма-кетликда турли модулларни мажмуалаш имкониятига эга. Бундан ташқари, ўқитувчининг шахсий материаллари билан таҳрир қилинган, тўлдирилган ва унинг ўқитиш стили хусусиятларига анча мувофиқ келувчи шаклга трансформация қилинган бўлиши мумкин. Ўқитиш усуллари типик машқларнинг доирасидан ташқарига чиқаётган репетиторлар учун атайин, биз стандарт модуль андозасини яратдик, унинг негизида уларнинг ўзлари ноёб ўқитиш материалини осон тузишлари мумкин.

 

1-сон модуль – "Расмга қаранг, эшитинг ва ундаги акс эттирилган тасвирни такрорланг"

Lang-Land.com - 1-сон модуль - "Расмга қаранг, эшитинг ва ундаги акс эттирилган тасвирни такрорланг"
1-сон модуль – "Расмга қаранг, эшитинг ва ундаги акс эттирилган тасвирни такрорланг"

Модуль расмни ва товушларни боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи ҳар қандай расмни ўрнатиши ва олдиндан ёзилган товушли файлни улаб қўйиши мумкин.

Ўқувчи расмни кўради ва илова қилинган аудиофайлни эшитиши мумкин.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Ҳарфларни ва ҳарф бирикмаларини ўрганиш
    Тасвирларда - аниқ тилнинг ҳарфлари ва/ёки ҳарф бирикмалари (масалан, инглиз тили учун Aa, Bb, … th, sh, ng ва бошқалар; француз тили учун eau, au ва бошқалар ва ҳоказо). Овозли файлларда - ҳарф ва товушларнинг талаффуз қилиш хусусиятлари.
  2. Сўзларни ўрганиш
    Тасвирда - маълум расм, овозли файлда - уни таърифловчи сўзнинг талаффуз қилиниши.
  3. Қўшиқларни/суҳбатларни/матнли блокларни эшитиш
    Тасвирда - овозли файлга жойлаштирилган аудиоқаторни турлича тавсифловчи расм.

Ва ҳоказо.

01 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (расм → аудиофайл) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.
Товуш – .mp3, .wma. Файл ўлчами - 10 мегабайтдан ортиқ эмас.

 

2-сон модуль – «Жавоб беринг, расмдаги буюм тўғри тасвирланганми?»

Lang-Land.com - 2-сон модуль - "Жавоб беринг, расмдаги буюм тўғри тасвирланганми?
2-сон модуль – «Жавоб беринг, расмдаги буюм тўғри тасвирланганми?»"

Модуль расмларни ва "Ҳа" ёки "Йўқ" деб жавоб бериш мумкин бўлган саволни боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи исталган расмни ўрнатиши, унга мос келувчи саволни боғлаши ва жавобнинг тўғри вариантини кўрсатиши мумкин (у ўқувчига акс эттирилмайди). Ўқувчи вазифани бажарилишини якунлагандан сўнг, ўқитувчи тизим томонидан автоматик белгилаб бериладиган ўқувчининг тўғри ва нотўғри жавобларини кўради.

Ўқувчи расмни кўради, саволни ўқийди ва унинг фикрича жавобнинг тўғри вариантини танлайди.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ва савол гапларни ўрганиш (оддий русум)
    Расмда нима акс эттирилганлиги ҳақида тасвир ва савол. Масалан: "Бу ручками?", "Бу китобми?" ва ҳоказо.
  2. Сўзларни ва савол гапларни ўрганиш (мураккаблаштирилган русум)
    Расмдаги объектнинг хусусиятлари ҳақида тасвир ва савол. Масалан: "Бу кўк ручками?", "Қалам" ўзи қандай жисм?", "Бу очилган китобми?" ва ҳоказо.
  3. Грамматикани ўрганиш
    Тасвирда - грамматик замон номланиши (масалан, Present Continuous), савол ўрнига - гап. Агар тасвирдаги вақт тузилган гапдаги замон билан мос келса, ўқувчи "Ҳа" деб, акс ҳолда - "Йўқ" деб жавоб беради.

Ва ҳоказо.

02 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульда элементлар сони (расм → савол → жавобнинг икки варианти) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у ҳолда у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

3-сон модуль – «Расмдаги буюмнинг номини ёзинг»

Lang-Land.com - 3-сон модуль - "Расмдаги буюмнинг номини ёзинг"
3-сон модуль – «Расмдаги буюмнинг номини ёзинг»

Модуль расмни ва сўзни боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи исталган расмни ўрнатиши ва унга ҳар қандай сўзни ёки сўз бирикмасини улаб қўйиши мумкин.

Ўқувчи расмни кўради ва расмга мувофиқ келадиган сўзни/сўз бирикмасини ёзиши керак.

Эътибор беринг! Агар ўқитувчи модульни таҳрирлаш тартибида артиклли сўзларнинг ёзилишини қўллаган бўлса («a», «an» – инглиз тили учун, «le», «la», «les» – француз тили учун ва ҳоказо), у ҳолда ўқувчи ҳам артиклли сўзларни ёзиши керак. Акс ҳолда ўқувчининг жавоблари нотўғри сифатида белгиланади.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ва уларни имлосини ўрганиш
    Тасвир ва уни тасвирловчи сўз ёки сўз бирикмаси.

03 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (расм → сўз) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

4-сон модуль – «Расмга мос келадиган сўзни танланг»

Lang-Land.com - 4-сон модуль - "Выберите подходящее к картинке слово" на английском и французском языках
4-сон модуль – "Расмга мос келадиган сўзни танланг"

Модуль расмни ва бир нечта сўзларни/сўз бирикмаларини боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи исталган расни ўрнатиши, унга 4 вариантгача сўзларни ёки сўз бирикмаларини боғлаши ва тўғри жавобни кўрсатиши мумкин (у ўқувчига акс эттирилмайди). Ўқувчи вазифани бажарилишини якунлагандан сўнг, ўқитувчи тизим томонидан автоматик белгилаб бериладиган ўқувчининг тўғри ва нотўғри жавобларини кўради.

Ўқувчи расмни кўради ва унинг фикрича расмга максимал тўғри келадиган таклиф этилган сўзлардан ёки сўз бирикмаларидан бирини танлаши керак.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ сўз.
  2. Сўзлар фонетикасини ўрганиш
    Тасвирга оҳангдош/ўхшаш сўзлар илова қилинади (масалан, инглиз тилидаги «fork» учун «cork», «fork», «ford», «pork» русумлар танлови таклиф қилинади).
  3. Сўзлар имлосини ўрганиш
    Тасвирга орфографик ҳатолар билан ёзилган сўзларнинг фонетик тўғри русумлари илова қилинади (масалан, инглиз тилидаги «fork» сўзи учун «forc», «fork», «forck», «fооrk» сўзларнинг русумларини танлаш таклиф қилинади).

Ва ҳоказо.

04 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (расм → сўзларнинг тўрт варианти) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

5-сон модуль – «Расмга мос келадиган гапни танланг»

Lang-Land.com - 5-сон модуль - "Расмга мос келадиган гапни танланг"
5-сон модуль – «Расмга мос келадиган гапни танланг»

Модуль расмни ва бир нечта гапларни боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи исталган расни ўрнатиши, унга 3 вариант гапларни боғлаши ва тўғри жавобни кўрсатиши мумкин (у ўқувчига акс эттирилмайди). Ўқувчи вазифани бажарилишини якунлагандан сўнг, ўқитувчи тизим томонидан автоматик белгилаб бериладиган ўқувчининг тўғри ва нотўғри жавобларини кўради.

Ўқувчи расмни кўради, гапни ўқийди ва унинг фикрича гапнинг тўғри вариантини танлайди.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўз ва гапларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ бўлган гап.
  2. Грамматикани ўрганиш
    Тасвирда - грамматик замоннинг номланиши (масалан, Present Continuous), қуйида турли замонларда гаплар келтирилган. Ўқувчи тасвирда кўрсатилган грамматик замонга мувофиқ келувчи ушбу замонда тузилган гапни танлаши керак.

Ва ҳоказо.

05 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (расм → гапларнинг учта варианти) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

6-сон модуль – «Саволга тўғри жавобни танланг»

Lang-Land.com - 6-сон модуль - "Саволга тўғри жавобни танланг"
6-сон модуль – «Саволга тўғри жавобни танланг»

Модуль саволни ва жавобларнинг бир нечта вариантларини боғлаши мумкин.

Ўқитувчи исталган саволни киритиши, жавобнинг 4 вариантини ўрнатиши ва тўғрисини кўрсатиши мумкин (у ўқувчига акс эттирилмайди). Ўқувчи вазифани бажарилишини якунлагандан сўнг, ўқитувчи тизим томонидан автоматик белгилаб бериладиган ўқувчининг тўғри ва нотўғри жавобларини кўради.

Ўқувчи саволни кўради, ва жавобларнинг тўртта вариантдан унинг фикрича тўғрисини танлайди.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Классик модуль "Савол - жавоб русумлари"
    Ҳар қандай саволлар, жавобларнинг турли русумлари.
  2. Тўғри сўзларни қўйиш
    Жавоблар сифатида гапларга қуйиш зарур бўлган сўзлар бўлиши мумкин. Масалан, савол: «What ____ you painting?», жавоб русумлари - «am», «is», «are», «do».

Ва ҳоказо.

06 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (савол → жавобларнинг тўрт варианти) чекланмаган.

 

7-сон модуль – «Ҳарфларни жойини ўзгартириб ўз ўрнига қўйиб ҳарфлардан гап тузинг»

Lang-Land.com - 7-сон модуль - "Ҳарфларни жойини ўзгартириб ўз ўрнига қўйиб ҳарфлардан гап тузинг"
7-сон модуль – «Ҳарфларни жойини ўзгартириб ўз ўрнига қўйиб ҳарфлардан гап тузинг»

Модуль анаграммалар тузиш имконини беради.

Ўқитувчи исталган сўзларни киритиши мумкин. Тизим уларни ҳарфларга бўлиб, аралаштиради ва ўқувчига кўрсатади.

Ўқувчи ҳарфлардан тузиш зарур бўлган гапнинг ҳарфлар тўпламини кўради.

Эътибор беринг! Кўп ҳарфлардан ташкил топган сўзлардан эҳтиёт бўлинг. Ушбу модуль учун сўзларнинг мақбул узунлиги 3та ҳарфдан 6та ҳарфгача. Ўувчига узун сўзлардан кўра қисқа сўзларни тузиш осонроқ.

07 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар (сўзлар) сони чекланмаган.

 

8-сон модуль – «Сўзларни расмлар билан таққосланг»

Lang-Land.com - 8-сон модуль - "Сўзларни расмлар билан таққосланг"
8-сон модуль – «Сўзларни расмлар билан таққосланг»

Модуль расмни ва сўзни боғлаш имконини беради.

Ўқитувчи исталган расмни ўрнатиши ва унга сўзни боғлаб қўйиши мумкин. Ўқувчига модуль акс эттирилган вақтда расмлар остидаги сўзлар бир сатр чегарасида тасодифий тарзда жойлаштирилади.

Ўқувчи расмни ва унинг остидаги сўзларни кўради. Расмлар остидаги сўзларни сичқонча билан жойини ўзгартириб, ўқувчи расмни ва сўзни солиштириши керак. Сўзлар битта сатр чегарасида жой алмаштирилади. Сатрлар орасидаги сўзларни жойини алмаштириш мумкин эмас.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ сўз.
  2. Тўғри сўзларни қўйиш
    Тасвирларда ўтказиб юборилган сўзлар билан гаплар (ҳар бирида биттадан), расмлар остида эса - қўйиш зарур бўлган сўзлар бўлиши мумкин.

Ва ҳоказо.

08 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (расм → сўз) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

9-сон модуль – «Тўғри расмни топинг»

Lang-Land.com - 9-сон модуль - "Тўғри расмни топинг"
9-сон модуль – «Тўғри расмни топинг»

Модуль гапни (саволни) ва бир нечта расмларни боғлаш имкониятини беради.

Ўқитувчи гапни (саволни) киритиши, унга 4 расмни (жавобни) боғлаши ва тўғри вариантни кўрсатиши мумкин (ўқувчига акс эттирилмайди). Ўқувчи вазифани бажарилишини якунлагандан сўнг, ўқитувчи тизим томонидан автоматик белгилаб бериладиган ўқувчининг тўғри ва нотўғри жавобларини кўради.

Ўқувчи гапни (саволни) кўради ва унинг фикрича тўғри жавобни (расмни) танлаши керак.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўз ва гапларни ўрганиш
    Савол ва у билан боғлиқ сўзлар.

09 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар сони (гап → тўртта расм) чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Расм – .gif, .jpeg, .jpg, .png. Файл ўлчами - 5 мегабайтдан ортиқ эмас.
Модульдаги расмнинг ўлчами - 245х245 пиксельлар. Агар дастлабки расм ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мувофиқ тарзда автоматик кичрайтирилади ёки катталаштирилади.

 

10-сон модуль – «Матнли модуль»

Lang-Land.com - 10-сон модуль - "Матнли модуль"
10-сон модуль – «Матнли модуль»

Модуль матнни ўқитувчидан ўқувчига ва тескарисига узатиш имконини беради.

Ўқитувчи исталган тилдаги матнни киритиши мумкин. Модульга дарсликлардан ва қўлланмалардан матнли ахборотлар киритилган бўлиши мумкин. Текстни форматлаш функцияси эришимли - шрифт ўлчамини, қалинлигини ва қиялигини ўзгартириш, сўзларни тагига чизиш ва ҳоказо.

Ўқувчи ўқитувчи томонидан тайёрлаб қўйилган матнни кўради. Ўқувчи ўқитувчига кўринадиган ўзининг матнли ахборотини модульга қўшиши мумкин.

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Ўқиш
    Ўқиш учун матн. Ўқувчининг она тилидаги шарҳлар билан бўлиш эҳтимоли бор.
  2. Тўғри сўзларни ўрнатиш
    Матнда ўқувчи мустақил ёзиши керак бўлган баъзи сўзлар ўтказиб юборилган бўлиши мумкин.
  3. Саволларга жавоблар
    Матн бўйича саволлар ёки кенгайтирилган жавобни талаб этувчи алоҳида саволлар. Жавобларни ўқувчи мустақил модуль ичига ёзади ва ўқитувчига текшириш учун юборади.
  4. Ифодалаш
    Ўқувчи ўқиб бўлгандан кейин ўз сўзлари билан сўзлаб бериши керак бўлган матн. Сўзлаб бериш ёзма равишда (модуль ичида) қандай бўлса, оғзаки - аудиовидеочат орқали ҳам бўлиши мумкин.
  5. Ёзма иш
    Аудиовидеочатдан фойдаланиб ўқитувчи ўқувчига матнни айтиб туради. Ўқувчи уни модулга ёзади ва ўқитувчига текширишга юборади.

Ва ҳоказо.

10 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульда элементлар (матнли блоклар) сони - 1.

 

11-сон модуль – «Видеомодуль»

Lang-Land.com - 11-сон модуль - "Видеомодуль"
11-сон модуль – "Видеомодуль"

Модуль видеофайлларни юклаш ва кўриш имконини беради.

Ўқитувчи видеофайлни юклаши ва унга сарлавҳа ёзиши мумкин.

Ўқувчи видеофайллар проигривателини стандарт дарчасини кўради.

11 модульни созлаш бўйича видеойўриқнома:

Ўқитувчининг кутубхонасида шундай турдаги бир нечта модульлар, ҳар бири - ўзининг тўлдирмаси билан бўлиши мумкин.

Модульдаги элементлар (видеофайллар) сони чекланмаган.

Файлларнинг қуйидаги русумлари қўллаб турилади:
Видео – .mp4, .ogg, .webm. Файл ўлчами - 100 мегабайтдан ортиқ эмас. Маъқул келадиган формат – .mp4.
Ижро этилувчи видеонинг ўлчами - 640х480 пиксельллар. Агар дастлабки видео ушбу ўлчамдан катта ёки кичик бўлса, у мовофиқ тарзда автоматик кичрайтирилган ёки катталаштирилган бўлади.