Ўқув жараёни

Lang-Land.com ўқитувчиларни ўқитиш услубларини танлашда ҳеч қандай чекловлар қўймади. Бизнинг вазифамиз - универсал инструментларнинг тўпламини бериб, ўқитувчи уларнинг ёрдамида рақобатли ўқувчига ҳаммасидан мос келадиган мувофиқ ўқитиш услубини қуришда кўмак олади.

Lang-Land.com томонидан тақдим этилаётган интсрументлар - аудиовидеочат ва универсал ўқув моделлар тўплами.

Lang-Land.com - Классная доска с учебным модулем и аудиовидеочатом
Классная доска с учебным модулем и аудиовидеочатом

 

Аудиовидеочат

Аудиовидеочат браузернинг стандарт воситалари орқали амалга оширилган. Яъни ҳеч қандай қўшимча дастурлар (Skype каби) ўрнатиш талаб этилмайди. Ҳозирги вақтда аудиовидеочат ушбу браузерлар томонидан қўллаб турилади: Google Chrome, Mozilla FireFox, Opera ва Яндекс.Браузер.

Аудиовидеочат синф тахтасида катта бўлмаган расмлар кўринишида қандай акс эттирилса, бутун синф тахтасига ҳам кенг ёйилиши мумкин. Биринчи ҳолатда ўқув моделлари учун жой қолади, иккинчи ҳолатда эса суҳбатдош яхшироқ кўринади.

Аудиовидеочатдан ташқари ўқитувчи ва ўқувчи матнли хабарлар ва файллар билан алмашишлари имкони бўлиши учун оддий матнли чат ҳам қўлланилиши мумкин.

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
Классная доска – Аудиовидеочат

 

Универсал ўқув модуллари

Ўқитувчи маълум ўқувчи ёки ўқувчилар гуруҳига универсал ўқув модулларини созлаши ва мослаштириши мумкин. Модуллар турли даражадаги мураккабликлар ва йўналишлардаги материаллар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, умумий лексикани қандай бўлса, махсус йўналишларни (бизнес, имтиҳонларга тайёргарлик ва шунга ўхшашлар) ҳам шундай ўқитиш мумкин. Модуллар ўқитилувчи тилга боғлиқ бўлмайди. Улар деярли ҳар қандай тилга on-line ўқитиш учун бир хилда яхши мос келади.

Ҳар қандай ўқув модули бир нечта нусхаларда ўқитувчининг кутубхонасида мавжуд бўлиши мумкин. Ҳар бир нусха шахсий ахборот тўлдирмасига эга бўлиши мумкин. Масалан: 1-сон модуль - "Расмга қаранг, эшитинг ва унда акс эттирилган тавсирни такрорланг" 1-нусха "Йил фасллари" мавзусидаги расмлар ва сўзлар билан тўлдирилган. 2-нусха "Лондон ёдгорликлари" мавзусидаги тасвирлар ва овозли файллар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. 3-нусха - "Сонлар ва саноқ сонлар".

 

Синф тахтасидаги ўқув модуллари

Ўқитувчи ўқув модулларини синф тахтасига жойлаштириши мумкин. Модулларнинг турлари ва уларнинг жойлаштирилиш кетма-кетлиги ўқитувчи томонидан белгилаб берилади.

Кўпчилик модуллар ўқувчиларнинг жавобларини кўзда тутади. Ўқувчи барча саволларга жавоб бериб, ўзининг синф тахтасида "Ўзгаришларни сақлаш" тугмасини босганидан кейин, унинг жавоблари ўқитувчининг синф тахтасида пайдо бўлади.

Қуйидаги тасвирларда ўқитувчининг синф тахтасида ўқув модулларининг ташқи кўриниши кўрсатилган ва уларни қўллаш русумлари таърифланган.

 

1-сон модуль - "Расмга қаранг, эшитинг ва ундаги акс эттирилган тасвирни такрорланг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
1-сон модуль - "Расмга қаранг, эшитинг ва ундаги акс эттирилган тасвирни такрорланг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Ҳарфларни ва ҳарф бирикмаларини ўрганиш
    Тасвирларда - аниқ тилнинг ҳарфлари ва/ёки ҳарф бирикмалари (масалан, инглиз тили учун Aa, Bb, … th, sh, ng ва бошқалар; француз тили учун eau, au ва бошқалар ва ҳоказо). Овозли файлларда - ҳарф ва товушларнинг талаффуз қилиш хусусиятлари.
  2. Сўзларни ўрганиш
    Тасвирда - маълум расм, овозли файлда - уни таърифловчи сўзнинг талаффуз қилиниши.
  3. Қўшиқларни/суҳбатларни/матнли блокларни эшитиш
    Тасвирда - овозли файлга жойлаштирилган аудиоқаторни турлича тавсифловчи расм.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

2-сон модуль - "Жавоб беринг, расмдаги буюм тўғри тасвирланганми?"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
2-сон модуль - "Жавоб беринг, расмдаги буюм тўғри тасвирланганми?"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ва савол гапларни ўрганиш (оддий русум)
    Расмда нима акс эттирилганлиги ҳақида тасвир ва савол. Масалан: "Бу ручками?", "Бу китобми?" ва ҳоказо.
  2. Сўзларни ва савол гапларни ўрганиш (мураккаблаштирилган русум)
    Расмдаги объектнинг хусусиятлари ҳақида тасвир ва савол. Масалан: "Бу кўк ручками?", "Қалам" ўзи қандай жисм?", "Бу очилган китобми?" ва ҳоказо.
  3. Грамматикани ўрганиш
    Тасвирда - грамматик замон номланиши (масалан, Present Continuous), савол ўрнига - гап. Агар тасвирдаги вақт тузилган гапдаги замон билан мос келса, ўқувчи "Ҳа" деб, акс ҳолда - "Йўқ" деб жавоб беради.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

3-сон модуль - "Расмдаги буюмнинг номини ёзинг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
3-сон модуль - "Расмдаги буюмнинг номини ёзинг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ва уларни имлосини ўрганиш
    Тасвир ва уни тасвирловчи сўз ёки сўз бирикмаси.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

4-сон модуль - "Расмга мос келадиган сўзни танланг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
4-сон модуль - "Расмга мос келадиган сўзни танланг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ сўз.
  2. Сўзлар фонетикасини ўрганиш
    Тасвирга оҳангдош/ўхшаш сўзлар илова қилинади (масалан, инглиз тилидаги «fork» учун «cork», «fork», «ford», «pork» русумлар танлови таклиф қилинади).
  3. Сўзлар имлосини ўрганиш
    Тасвирга орфографик ҳатолар билан ёзилган сўзларнинг фонетик тўғри русумлари илова қилинади (масалан, инглиз тилидаги «fork» сўзи учун «forc», «fork», «forck», «fооrk» сўзларнинг русумларини танлаш таклиф қилинади).

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

5-сон модуль - "Расмга мос келадиган гапни танланг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
5-сон модуль - "Расмга мос келадиган гапни танланг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўз ва гапларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ бўлган гап.
  2. Грамматикани ўрганиш
    Тасвирда - грамматик замоннинг номланиши (масалан, Present Continuous), қуйида турли замонларда гаплар келтирилган. Ўқувчи тасвирда кўрсатилган грамматик замонга мувофиқ келувчи ушбу замонда тузилган гапни танлаши керак.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

6-сон модуль - "Саволга тўғри жавобни танланг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
6-сон модуль - "Саволга тўғри жавобни танланг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Классик модуль "Савол - жавоб русумлари"
    Ҳар қандай саволлар, жавобларнинг турли русумлари.
  2. Тўғри сўзларни қўйиш
    Жавоблар сифатида гапларга қуйиш зарур бўлган сўзлар бўлиши мумкин. Масалан, савол: «What ____ you painting?», жавоб русумлари - «am», «is», «are», «do».

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

7-сон модуль - "Ҳарфларни жойини ўзгартириб ўз ўрнига қўйиб ҳарфлардан гап тузинг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
7-сон модуль - "Ҳарфларни жойини ўзгартириб ўз ўрнига қўйиб ҳарфлардан гап тузинг"

Ўқувчи ҳарфлардан тузиш керак гапнинг ҳарфлар тўпламини кўради.

Эътибор беринг! Кўп ҳарфлардан ташкил топган сўзлардан эҳтиёт бўлинг. Ушбу модуль учун сўзларнинг мақбул узунлиги 3та ҳарфдан 6та ҳарфгача ташкил топган. Ўувчига узун сўзлардан кўра қисқа сўзларни тузиш осонроқ.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

8-сон модуль - "Сўзларни расмлар билан таққосланг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
8-сон модуль - "Сўзларни расмлар билан таққосланг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўзларни ўрганиш
    Тасвир ва у билан боғлиқ сўз.
  2. Тўғри сўзларни қўйиш
    Тасвирларда ўтказиб юборилган сўзлар билан гаплар (ҳар бирида биттадан), расмлар остида эса - қўйиш зарур бўлган сўзлар бўлиши мумкин.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

9-сон модуль - "Тўғри расмни топинг"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
9-сон модуль - "Тўғри расмни топинг"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Сўз ва гапларни ўрганиш
    Савол ва у билан боғлиқ сўзлар.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.

 

10-сон модуль - "Матнли модуль"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
10-сон модуль - "Матнли модуль"

Қўлланилиш мисоллари:

  1. Ўқиш
    Ўқиш учун матн. Ўқувчининг она тилидаги шарҳлар билан бўлиш эҳтимоли бор.
  2. Тўғри сўзларни қўйиш
    Матнда ўқувчи мустақил ёзиши керак бўлган баъзи сўзлар ўтказиб юборилган бўлиши мумкин.
  3. Саволларга жавоблар
    Матн бўйича саволлар ёки кенгайтирилган жавобни талаб этувчи алоҳида саволлар. Жавобларни ўқувчи мустақил модуль ичига ёзади ва ўқитувчига текшириш учун юборади.
  4. Ифодалаш
    Ўқувчи ўқиб бўлгандан кейин ўз сўзлари билан сўзлаб бериши керак бўлган матн. Сўзлаб бериш ёзма равишда (модуль ичида) қандай бўлса, оғзаки - аудиовидеочат орқали ҳам бўлиши мумкин.
  5. Ёзма иш
    Аудиовидеочатдан фойдаланиб ўқитувчи ўқувчига матнни айтиб туради. Ўқувчи уни модулга ёзади ва ўқитувчига текширишга юборади.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллари" саҳифасида ўқиб чиқиш мумкин.

 

11-сон модуль - "Видеомодуль"

Lang-Land.com - Классная доска - Аудиовидеочат
11-сон модуль - "Видеомодуль"

Модуль ўқувчига видеофайлни намойиш қилиш имконини беради.

Модул ҳақида батафсил "Ўқув модуллар" саҳифасида ўқиш мумкин.